Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Оллоҳнинг ҳадларидан бошқа жойда жазо учун ўнтадан ортиқ урилмайди», деганлар. Яна Бухорий Абу Бурда р.а.дан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«لاَ يُجْلَدُ فَوْقَ عَشْرِ جَلَدَاتٍ إِلاَّ فِي حَدٍّ مِنْ حُدُودِ اللَّهِ»
«Оллоҳнинг ҳадларидан бошқасида ўн даррадан ортиқ урилмайди», деганлар. Бухорийнинг яна бир ривоятида Пайғамбар с.а.в.:


«لاَ تَجْلِدُوا فَوْقَ عَشْرَةِ أَسْوَاطٍ إِلاَّ فِي حَدٍّ مِنْ حُدُودِ اللَّهِ»
«Оллоҳнинг ҳадларидан бошқасида ўн қамчидан ортиқ урманглар», деганлар. Аҳмад Абу Бурда ибн Наййордан ривоят қилишича, у Пайғамбар с.а.в.нинг:


«لاَ يُجْلَدُ فَوْقَ عَشْرِ جَلَدَاتٍ إِلاَّ فِي حَدٍّ مِنْ حُدُودِ اللَّهِ»
«Оллоҳнинг ҳадларидан бошқасида ўнтадан ортиқ қамчи урилмайди», деганларини эшитган экан. Бу ҳадислар ўнтадан ортиқ қамчи ҳам, зарба ҳам уриб бўлмаслигига далолат қилади. Халифа ёки қози бу борада ўз билганларича иш тутмайдилар, балки ҳадисда ворид бўлган ҳужжатга амал қиладилар. Буни Шоланжий ривоят қилган ҳадисдаги, Пайғамбар с.а.в.нинг:


«وَمَنْ بَلَغَ حَدَّا فِي غَيْرِ حَدٍّ ف‍َهُوَ مِنَ الْمُعْتَدِيْن»
«Ҳад белгиланмаган жиноят учун жазо тайинлашда ҳад жазосигача борган кимса ҳаддан ошувчилардандир», деган сўзлари ҳам қувватлайди. У ҳадларнинг бир турига, яъни дарралашга тааллуқли деб билинади. Чунки фақат дарралашдагина оз ёки кўп миқдорни тасаввур қилиш мумкин. Ўлдиришда ҳам, кесишда ҳам буни тасаввур қилиб бўлмайди. Шунга кўра, бу ҳадис ўн қамчи хусусидаги ҳадисни қувватлаб келаётган бўлади. Негаки Пайғамбар с.а.в. таъзир беришда жазолашнинг ҳад миқдоригача боришдан қайтарганлар. Бу ишни эса фақат дарралашдагина тасаввур қилиш мумкин. Бироқ, бу ҳадисда муайян сон билан белгиланилмаган. «Ўнта қамчидан ортиқ» деган сўзлари билан унга аниқлик киритяптилар. Демак, «Кимки... ҳад жазосигача борса» ҳадиси ҳамма сонга тушаверадиган мутлақ бўлиб келяпти. «Ўн қамчидан ортиқ» ҳадиси эса махсус сон билан муқайяд бўлиб (чекланиб) келяпти. Мутлақ муқайядга мансуб бўлиб қолади. Бу ҳадис «Кимки ... ҳад жазосигача борса» ҳадисини дарралаш ҳадигагина

 

180-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222